Йўл бермай қайрилган Cobalt ҳайдовчиси бир фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди

Йўл бермай қайрилган Cobalt ҳайдовчиси бир фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди

Қўштепа туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маьлумот берилди.

2024 йил 26 июль куни соат 14:30 ларда, 1950 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Э “Ваз-2106” русумли автомобилида 4Р-112 “Фарғона ҳалқаси” автомобил йўлининг 228 км.да қайрилиб олиш жойида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Р бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомобилига йўл бермай қайрилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада “Ваз-2103” русумли автомобил ҳайдовчиси Н.Э тан жароҳати билан Қўштепа тумани марказий шифохонасига ётқизилган ва кўрсатилган ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ҳурматли ҳайдовчилар ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остида қолдирмаслик учун йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!