Украиналик фуқаро ҳарбий рўйхатга олиш ва тиббий кўрикдан ўтмаслик учун бармоқларини чопиб ташлади

Украиналик фуқаро ҳарбий рўйхатга олиш ва тиббий кўрикдан ўтмаслик учун бармоқларини чопиб ташлади

Украинада бир эркак ҳарбий хизматга қабул қилиш бўлимига борганида тиббий кўрикдан ўтмаслик учун бармоқларини кесиб ташлади. Ҳодиса Одесса вилоятининг Белгород-Днестровский шаҳрида содир бўлган.

Чақирув бўйича келган одам фронтга боришни хоҳламади. Шу боис, у бинодан ўт ўчириш болтасини топди ва тиббий кўрикдан ўтмаслик учун ўнг қўлининг икки бармоғини билан чопиб ташлади, деб ёзади "Страна.ua".

Бироқ, бундай радикал чора унга сафарбарликдан қочишга ёрдам берганми ёки йўқми, тўлиқ аниқ эмас.

Аввалроқ Днепропетровскда шифокорлар назорати остида қўл ёки оёғини синдириш таклифлари пайдо бўла бошлагани хабар қилинганди. Маҳаллий аҳолига сафарбарликдан қочиш таклиф қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!