Европа Иттифоқи Россия пулларини Украинага ўтказди

Европа Иттифоқи Россия пулларини Украинага ўтказди

Жума куни Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлаш учун 1,5 миллиард евро ажратилишини эълон қилди - бу музлатилган Россия активлари фойдасидан олинган пулнинг биринчи қисми.

Май ойида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россия Марказий банкининг музлатилган активлари ҳисобидан миллиардлаб еврони Украинани қуроллантириш ва урушдан кейинги реконструкция ишларини молиялаштириш учун ишлатишга келишиб олдилар.

ЕИ 2022 йилда Украинага бостириб кириши сабабли Москвага киритилган санкциялар доирасида Россия марказий банкининг блокдаги 200 миллиард еврога яқин активларини музлатиб қўйди.

Европа Иттифоқида музлатилган маблағларнинг қарийб 90 фоизи Бельгиянинг Эуроcлеар халқаро депозитарий институтига тегишли.

💬 «Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлайди. Бугун биз Россиянинг ҳаракатсиз активларидан олинган 1,5 миллиард еврони Украинани мудофаа ва реконструкция қилишга ўтказмоқдамиз», — деди Европа Иттифоқи президенти Урсула фон дер Ляйен.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!