Ғарбий Соҳилда учинчи кундан бери ҳужумга учраган Қалқиляда қаршилик жангчилари 3 нафар босқинчини яралади. Шу соатларда Женин шаҳрида шиддатли жанглар кетмоқда

Ғарбий Соҳилда учинчи кундан бери ҳужумга учраган Қалқиляда қаршилик жангчилари 3 нафар босқинчини яралади. Шу соатларда Женин шаҳрида шиддатли жанглар кетмоқда

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 294 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Ғазо ва Хон Юниснинг маркази бўлган Рафаҳга ҳужум қилди. 24 соат ичида 30 фаластинлик ҳалок бўлди.

▪️2023 йил 7 октябрдан буён Исроил армиясининг Ғазо секторига ҳужумлари натижасида 39175 нафар фаластинлик, жумладан 10798 нафар аёл ва камида 16172 нафар бола қурбон бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда учинчи кундан бери ҳужумга учраган Қалқиляда қаршилик жангчилари 3 нафар босқинчини яралади. Шу соатларда Женин шаҳрида шиддатли жанглар кетмоқда.

▪️Исроил армияси Гивати бригадасининг 37 ёшли заҳирадаги капрали Моти Рафи Ғазо сектори жанубидаги тўқнашувлар пайтида ҳалок бўлганини маълум қилди. 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторида ўлдирилгани расман тан олинган аскарлар сони 688 тага етди, шу жумладан, эксклавга қуруқликдан ҳужум бошланганидан бери 328 та.

▪️БМТ: 10 ғазоликдан 9 нафари мажбуран кўчирилган. Тахминан 2,3 миллион аҳолига эга минтақа аҳолисининг бошқа борадиган жойи йўқ, дея таъкидлади ЮНРВА.

▪️2023 йил 7 октябрдан бери Исроил қўшинлари томонидан ҳибсга олинган фаластинлик журналистлар сони 91 нафарга етди, деб хабар берди Фаластин асирлари уюшмаси.

▪️ҲАМАСнинг Ғарбий Соҳилдаги етакчиси ва асосчиларидан бири 63 ёшли Мустафо Абу Ара Исроил қамоқхонасида вафот этди. У 2023 йил октябрь ойида ҳибсга олинган ва қийноққа солинган.

▪️Ал-Қассам бригадалари Хон Юнис, Рафаҳ ва Нитсарим ўқида босқинчиларга ҳужум қилди. Ишғол ускуналари йўқ қилинди.

▪️Ироқ ғарбидаги Анбардаги Американинг Айн ал-Асад авиабазасига ракета зарбаси берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!