Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" Про Лига клубини юта олмади, "Металлург", "Нефтчи" ва "Сўғдиёна"да ғалаба

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" Про Лига клубини юта олмади, "Металлург", "Нефтчи" ва "Сўғдиёна"да ғалаба

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тур ўйинлари старт олди.

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида Про Лига вакили "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дуранга имзо чекди. "Шерлар" 54-дақиқада майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Ҳимоячи Диёр Ортиқбоев ҳакам томонидан четлатилди.

"Металлург" жамоаси сафарда сафарда "Дўстлик"ни ишончли 2:0 ҳисобида таслим этди ва муддатидан аввал плей-офф босқичига йўл олди.

"Сирдарё ФА" майдонига сафар қилган "Нефтчи" рақибни аяб ўтирмади ва йирик 5:1 ҳисобида зафар қучди. Жиззахнинг икки клуби ўртасида кечган беллашувда "Сўғдиёна" "Жиззах"ни 2:0 ҳисобида енгди.

Шу тариқа, "Нефтчи" ва "Сўғдиёна" ҳам иккинчи турдан кейин кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!