Каспий денгизига миллиард куб метр сув йўналтирилди

Каспий денгизига миллиард куб метр сув йўналтирилди

Қозоғистоннинг тошқиндан жабр кўрган вилоятларидан 1 миллиард куб метрга яқин сув Каспий денгизига йўналтирилди, деб хабар бермоқда республика сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати.

Бунинг учун тўртта канал ишлатилади: Баксай, Норин, Черная Речка ва Соколок. Умуман олганда, улар кунига 12 миллион куб метргача сув ўтказишлари мумкин. Уларнинг ҳар бирида “Казводхоз” мутахассислари тозалаш, мустаҳкамлаш ва бошқа ишларни амалга оширди.

Март ойининг охиридан бери Қозоғистонда сўнгги 80 йилдаги энг йирик сув тошқинлари кузатилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!