Россия ҳарбийлари таслим бўлган камида 15 нафар украиналик аскарни қатл қилган

Россия ҳарбийлари таслим бўлган камида 15 нафар украиналик аскарни қатл қилган

2023 йил декабр ойи бошидан бери Россия ҳарбийлари таслим бўлган камида 15 нафар украиналик аскарни қатл қилган.

Бу ҳақда Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.

"Россия Қуролли кучлари 2023 йил декабр ойи бошидан бери таслим бўлишга уринган камида 15 нафар украиналик аскарни ва олдинроқ таслим бўлган 6 нафар украиналик аскарни ўлдирганлиги ҳақида маълумотлар бор. Мутахассислар 2023 йил охири ва 2024 йил бошида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган дрон тасвирларини текшириш ва таҳлил қилиш орқали судсиз қатл қилинган 3 та ҳолатни ўрганиб чиқди ва бундай ҳодисаларнинг барчасини ҳарбий жиноят сифатида текшириш зарур", — дейилади HRW ҳисоботида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!