Германияда 14 июнь куни бошланадиган футбол бўйича Европа чемпионати вақтида темирйўлчилар иш ташлаши кутилмоқда

Германияда 14 июнь куни бошланадиган футбол бўйича Европа чемпионати вақтида темирйўлчилар иш ташлаши кутилмоқда

EVG темир йўл касаба уюшмасидан иш ташлаш таҳдиди ходимлар учун хавфсизлик чоралари талаблари билан боғлиқ.

Темирйўлчилар ўртасида ўтказилган сўровда респондентларнинг 64 фоизи сўнгги 12 ой ичида зўравонлик ёки тажовузга учраганини айтишган. Ходимларнинг 36 фоизи иш жойида ўзини хавфли ҳис қилади. EVG поэзд кондукторлари, станция ходимлари ва ишонч телефони ходимлари билан суҳбатлашди.

Агар Европа чемпионати бошланишидан олдин хавфсизлик ҳолати яхшиланмаса, «биз поездлар қатнамаслигига ишонч ҳосил қиламиз», деди касаба уюшмаси раҳбари Кристиан Лороx Tagesspiegel газетасига. Ходимлар, масалан, чемпионат пайтида, қўшимча иш вақтларини биргаликда қисқартириши мумкин, дейди Лороx.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан поезд йўлбошчилари ёлғиз ишламаслиги керак, дейди касаба уюшмаси. Ташкилотнинг фикрича, «икки штат» стандартга айланиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!