МИБ банк фойдасига 200 000 АҚШ долларлик қарзни ундирди

МИБ банк фойдасига 200 000 АҚШ долларлик қарзни ундирди

Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор "E.F." корхонасидан ундирувчи ХАТБ “Равнақ банк” фойдасига 1 млн. 311 минг 327.97 АҚШ доллари миқдорида кредит қарзини ундириш ва ундирувни “L.C.W” хусусий корхонасига тегишли бўлган гаровга қўйилган Миробод туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва қарздорга 15 кунлик иҳтиёрий муддат берилган.

Давлат ижрочиси томонидан берилган иҳтиёрий муддат ўтгандан сўнг бир неча маротаба огохлантиришлар берилишига қарамай катта миқдордаги кредит қарздорлиги қарздор корхона томонидан тўланмай келинган.

Шундан сўнг, Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаров мулки бўлган Миробод туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бири давлат ижрочиси томонидан хатланган ва ундирувчининг ишончли вакилига вақтинча сақлаш учун топширилган. Ҳозирги кунда мазкур гаровдаги кўчмас мулклар белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Давомий олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор "E.F." МЧЖдан ундирувчи "RAVNAQ-Bank" АЖ фойдасига 200 минг АҚШ доллари ҳамда 250 млн. сўм қарздорлик суммалари қисман банк фойдасига ундирилган.2


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!