Хитойда автомобиль йўлининг қулаши оқибатида 48 киши ҳалок бўлди

Хитойда автомобиль йўлининг қулаши оқибатида 48 киши ҳалок бўлди

Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида тезюрар трассанинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 48 кишига етди.

Бу ҳақда «CCТВ News» телеканали маълум қилди, деб хабар беради «Репорт» .

Қайд этилишича, яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган, бироқ уларнинг ҳаётига жиддий хавф солмаган.

Эслатиб ўтамиз, магистралнинг бир қисми қулаганидан сўнг 18 та автомобиль вайроналар остида қолиб кетган эди. Чиқиндиларни тозалаш давом этмоқда. Ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!