Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор ҳайдовчи Қамчиқ довонида ушланди

Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор ҳайдовчи Қамчиқ довонида ушланди

Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланган ва вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Маълум бўлигича, Фарғона вилоятида қайддан ўтказилган «Nexia-2» русумли автомобил тўхтатилиб текширилганда, йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича муддати ўтиб кетган 100 млн сўмлик қарзи борлиги, умумий ҳисобда 28 марта йўл ҳаракати қоидасини бузгани ва қидирувга берилгани аниқланган.

Автомобил токи жарималар ўндирилгунга қадар вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!