Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе АҚШга ташриф буюришдан бош тортди. Шу боис расмий Вашингтон парламентда «Чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни тўхтатишни талаб қилди.
Бу ҳақда Грузия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади, деб хабар беради « Репорт».
«Грузия бош вазири АҚШга ташрифдан олдин Грузия парламенти хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни вақтинча тўхтатиб қўйиш шарти билан таклиф қилинди. Шартли ташрифнинг амалга оширилиши ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланиши керак бўлган шериклик руҳига тўғри келмайди, бу ҳақда АҚШ элчисига батафсил тушунтириш берилди», — дейилади хабарда.
Бундан олдин АҚШнинг Жоржиядаги элчиси Робин Дунниган Грузия ҳукумати АҚШ билан стратегик шериклик бўйича музокара қилишдан бош тортганини айтди. У Грузия ҳукуматининг сўнгги ҳафталарда қабул қилган қарорлари мамлакатни Евро-Атлантика келажагидан узоқлаштирганидан хавотир билдирди.
“Биз яқинда Грузия ҳукуматининг юқори мартабали вакилларини АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари билан стратегик шериклик ва АҚШ ёрдамига оид ҳар қандай масалаларни муҳокама қилиш учун таклиф қилдик. «Афсуски, Грузия томони бу таклифни рад этишни маъқул кўрди».
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.