Султон Меҳмет II Фотиҳнинг машҳур портрети Лондон музейида намойиш этилмоқда

Султон Меҳмет II Фотиҳнинг машҳур портрети Лондон музейида намойиш этилмоқда

Лондондаги Виктория ва Алберт музейида (VА) итальян рассоми Гентиле Беллинининг Усмонли Султони Меҳмет II Фотиҳнинг (Фатиҳ) машҳур портрети, Усмонли ҳукмдори тасвирланган бронза медальонлар билан бирга намойиш этилмоқда.

Анадолу мухбири, Лондондаги Виктория ва Алберт музейи ва расмга эга Миллий галереядан олинган маълумотларга асосланиб, Беллинининг «Султон Меҳмет II» номли портрети ва Усмонли султони тасвирланган учта бронза медальон тарихи ҳақидаги маълумотларни сарҳисоб қилди.

Замонавий портрет деб ҳисобланиши мумкин бўлган расмнинг саёҳати Султон Меҳмет II Фотиҳ Беллинини Истанбулга таклиф қилган пайтда бошланган.

Венеция Республикаси билан шартнома тузган Усмонли давлати 1479 йилда Венедикдан Истанбулга ҳам расм, ҳам ҳайкалтарошликда зўр бир рассом юборишни сўради. Истанбулга келган Беллини 1481 йилгача Истанбулда қолди. Италиялик рассом ва ҳайкалтарош-медалист портрет билан бир қаторда медальон яратди, шунингдек, ўша даврнинг ранг-баранглигини тиклади.

ХVI асрда яшаган ёзувчи, «Энг машҳур итальян рассомларининг ҳаёти» китобининг муаллифи Жоржио Васарининг сўзларига кўра, портретни яратиш Истанбулда бошланган, аммо Венецияда якунланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!