Ғарб Ғазодаги вазиятда иккиюзламачи позицияни эгаллади

Ғарб Ғазодаги вазиятда иккиюзламачи позицияни эгаллади

Ғарб давлатлари Исроилнинг етти ойлик тажовузи давомида ўн минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлган Ғазо секторидаги воқеаларга нисбатан иккиюзламачи позицияни эгаллади.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Халқаро демократлар иттифоқи томонидан ташкил этилган салоҳиятни ошириш ва тенгдошларни ўрганиш семинари иштирокчиларига мурожаат қилар экан.

«Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобот тузиш билан банд бўлганлар 15 минг нафари болалар бўлган 35 минг фаластинликнинг ўлимини жимгина кузатди. Ғазодаги қирғинлар фонида биз йиллар давомида бизга демократия ва эркинлик ҳақида ваъз қилиб келаётган Ғарб етакчиларининг иккиюзламачи сиёсатини жуда диққат билан кузатмоқдамиз», — деди Туркия раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Исроил манфаатлари «Ғарб демократиясининг чегараларини белгилайди». «Исроил манфаатларига дахлдор бўлган ҳар қандай нарса Ғарб назарида антидемократик ва антисемитизмдир», деди Президент Эрдоған.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!