Қозоғистон кетма-кет 3 йил ҳарбий парад ўтказмасликка қарор қилди

Қозоғистон кетма-кет 3 йил ҳарбий парад ўтказмасликка қарор қилди

Қозоғистон 7 май – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда 9 май – Ғалаба кунида ҳарбий маршлар ўтказмайди.

Мамлакат ҳукумати аввалига, буджет маблағларини тежаш ва бошқа муаммолар туфайли ҳарбий юришларни чеклаганди. Шунга қарамай, 9 май куни «Ўлмас полк» юришларининг аналоги бўлган «Ботирларга таъзим» номли парад ўтказиш режалаштирилган эди.

Бироқ Олмаота ҳокимияти «дунёдаги нотинч вазият» ҳамда сув тошқинларининг оғир оқибатлари туфайли Иккинчи жаҳон уришига бағишлаб ўтказиладиган маршларни ҳам таъқиқлади.

Тадбирлар онлайн шаклда ўтказилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!