Қурилишдаги тадбиркорларга янги имтиёзлар берилади

Қурилишдаги тадбиркорларга янги имтиёзлар берилади

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

📆 2024 йил 1 майдан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади.

Кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси “С” ва “СС” бўлган қурилиш ташкилотларига ҳам берилади.

Бунда, электрон рейтинг баҳоси “С” бўлган ташкилотларга 5 қаватдан юқори бўлмаган, “СС” бўлган ташкилотларга – 9 қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январгача белгиланган янги қурилиш ва махсус техникаларнинг импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!