Қизил Хоч ташкилоти Суданда ўзининг икки ходими ўлдирилгани ҳақида хабар берди

Қизил Хоч ташкилоти Суданда ўзининг икки ходими ўлдирилгани ҳақида хабар берди

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) Жанубий Дарфур штатида ўзининг икки ходими ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Ёрдам ташкилотининг Женева штаб-квартираси маълум қилишича, яна уч киши жароҳатланган.

«Буюк қайғу билан ХҚХК ўзининг икки ҳайдовчиси пайшанба куни Суданнинг Жанубий Дарфур шаҳрида қуролли шахслар томонидан ўлдирилганини тасдиқлайди. ХҚХҚнинг яна уч ходими яраланган», - дейилади баёнотда.

Ҳодиса гуруҳ қуролли зўравонликлардан жабр кўрган минтақадаги гуманитар вазиятни баҳолаш учун ташриф буюрган Лейба қишлоғидан қайтаётганда содир бўлган. «Биз азиз ҳамкасбларимизга чуқур қайғурамиз ва уларнинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз ва ярадор ходимлар тезроқ соғайиб кетишига умид қиламиз», деди Судандаги ХҚХК делегацияси раҳбари.

ХҚХҚнинг Женевадаги штаб-квартирасида қайд этилишича, ушбу фожиадан энг кўп жабр кўрганларни, хусусан, қурбонларнинг оилалари ва яқинларини қўллаб-қувватлаш ХҚХҚнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Ташкилот «барча тинч аҳоли, жумладан, гуманитар ва тиббиёт ходимларини» ҳимоя қилишга чақирди. «Уларга ҳеч қачон ҳужум қилмаслик керак», дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!