Ироқ билан чегарада бир эрон аскари ҳалок бўлди, икки нафари яраланди

Ироқ билан чегарада бир эрон аскари ҳалок бўлди, икки нафари яраланди

Эроннинг ИРНА расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, Ироқ билан чегарадош ғарбий Курдистон минтақасидаги Бана шаҳрида чегарачилар ҳужумга учраган.

Курдистон вилояти полицияси бошлиғи ўринбосари Лутфуллоҳ Дорабий ҳужумни кеча тунда бир-бирига қарама-қарши гуруҳлар амалга оширгани ва воқеа ҳақидаги маълумотлар кейинроқ жамоатчиликка етказилишини айтди.

Эрон расмийсининг айтишича, ҳужумда яраланган икки аскар шифохонада даволанмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!