Ўзбекистон Осиё кубогида ғолиб бўлса, Олимпиадада қайси гуруҳдан жой олади?

Ўзбекистон Осиё кубогида ғолиб бўлса, Олимпиадада қайси гуруҳдан жой олади?

U23 Осиё кубоги ярим финалидан ўрин олган Индонезия - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.

68-дақиқада Ҳусайн Норчаев ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада рақиб футболчиси Пратама Архан ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Шунингдек, 84-дақиқада Ризки Рамадани Жасур Жалолиддиновга нисбатан ишлатилган фол учун қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Финалга йўл олган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳал қилувчи баҳсда ғолиб чиқса, "Париж-2024"да "D" гуруҳидан жой олади. Вице-чемпион бўлсак, "C" квартетида плей-офф учун кураш олиб боради.

Қайд этиш лозим, Ўзбекистон терма жамоаси 3 май куни Япония - Ироқ жуфтлиги ғолиби билан финалда майдонга тушади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!