АҚШнинг 95 миллиард долларлик ташқи ёрдам пакети ортида нима бор?

АҚШнинг 95 миллиард долларлик ташқи ёрдам пакети ортида нима бор?

Цинциннати университети магистранти Бекир Илҳан Анадолу агентлиги учун АҚШнинг Украина, Исроил ва Тайванга тахминан 95 миллиард долларлик ёрдам пакети ҳақида таҳлилий мақола ёзди.

***

Ўтган ҳафта АҚШ президенти Жо Байден Жо Байден Украина, Исроил ва Тайванга 95 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конгресс томонидан маъқулланган қонун лойиҳасини имзолади.

Пакет Исроилга 26 миллиард доллар, Украинага 61 миллиард доллар ва Тайванга 8 миллиард доллар ажратишни назарда тутади.

Қонун Байден маъмуриятининг улуғвор ташқи сиёсати, жумладан, хорижий ҳарбий ёрдам ажратишнинг яна бир кўринишидир.

Ҳокимиятга келганидан бери Байден дунёни «авторитар режимлар ва демократиялар»га ажратди ва АҚШ «демократиялар»ни қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Ушбу стратегия мантиғи Вашингтоннинг йирик кучлар рақобатида статус-квони ўзгартириши мумкин бўлган ҳаракатларга қарши мўътадил ролини таъкидлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар Россиянинг Украинага бостириб киришига тўсқинлик қилмасликни танлади. АҚШнинг Украинага жиддий ҳарбий ёрдами украиналиклар Киевни қулашдан сақлай олгандан кейингина бошланди.

Бироқ, хорижий ёрдамнинг ортиқча харажатлари америкаликларни Тайванда шунга ўхшаш стсенарий такрорланишининг олдини олишга ундаши мумкин.

Шу нуқтаи назардан қараганда, сўз юритилаётган ёрдам пакети Америка ички сиёсатининг қуролига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!