“Ким олади-ё шугинани-ё”: Сурхондарёда “Бойсун баҳори” халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда

A A A
“Ким олади-ё шугинани-ё”: Сурхондарёда “Бойсун баҳори” халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда

Бугун, 2 май куни Сурхондарёда “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бошланди. Фестивал Туризм қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Маданият вазирлиги ҳамкорлигида Бойсун туманининг Бибиширин маҳалласида жойлашган туризм комплексида ташкил этилди.

Маълумот учун, Бойсун – 2001 йилда UNESCO томонидан «Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси» дурдонаси сифатида эътироф этилиб, 2008 йилда UNESCOнинг «Инсониятнинг номоддий маданий мерос» репрезентатив рўйхатига киритилган. Биринчи «Бойсун баҳори» фестивали 2002 йилда ўтказилган. Охирги марта фестиваль 2022 йилнинг 7-8 май кунлари ташкил этилган. Шундан сўнг, халқаро фестиваль UNESCO шафелиги остида ҳар 2 йилда бир марта ўтказилиши белгиланди.

Бу йил еттинчи марта ташкил этилган фестиваль бетакрор туристик маскан, миллий урф-одатлар, халқ ўйинлари, либослар намойишлари ҳамда концерт дастури билан ёдда қолди. Фестиваль эртага ҳам давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!