Бир йил ичида 5727 нафар афғон ноқонуний муҳожир Буюк Британияга Ла-Манш канали орқали кирган

Бир йил ичида 5727 нафар афғон ноқонуний муҳожир Буюк Британияга Ла-Манш канали орқали кирган

Бундай хулосага Британия Ички ишлар вазирлиги 2023 йилнинг мартидан 2024 йилнинг мартигача бўлган маълумотларни таҳлил қилиб чиқди. Ноқонуний муҳожирларнинг аксарияти афғонлар бўлиб, улар умумий сонининг 18 фоизини ташкил қилади. 2018 йилдан буён Буюк Британияга шу йўл билан 120 минг ноқонуний муҳожир кириб келган, 72 киши Ла-Манш денгизи сувларида чўкиб кетган.

Айни пайтда Лондон янги миграция сиёсати устида ишламоқда, унга кўра ноқонуний мигрантлар Руандага жўнатилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!