Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш имкониятини истисно қилмади

Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш имкониятини истисно қилмади

Франция президенти Эммануэл Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш имкониятини истисно қилмаслиги ҳақидаги баёнотини тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, Украинанинг Ғарбдаги иттифоқчилари ўз ҳаракатлари чегарасини аниқ белгилаш орқали Россияга имконият бермаслиги керак.

"Аввал ҳам айтганимдек, мен ҳеч нарсани истисно қилмайман, чунки биз қаршилик қилаётганлар ҳеч нарсани истисно этмайди. Агар руслар фронтни ёриб ўтишса ва Украинадан расмий сўров бўлса, шундан кейин бу масалани жиддий ўйлаб кўришга мажбур бўламиз. Айтиш мумкинки, бугунги кунда вазият бундай эмас. Менимча, бу имкониятни инкор этиш охирги икки йилдаги воқеалардан хулоса чиқармаслик бўлади", — дея ўз фикрини изоҳлади Макрон The Economist журналига берган интервьюсида.

Президентнинг фикрича, европаликлар Россияга “нима қилиши ёки қилмаслигимиз ҳақида тўлиқ тасаввур” бермаслиги керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!