Туркия ва Гамбия етакчилари Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди

Туркия ва Гамбия етакчилари Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaн гамбиялик ҳамкасби Адама Бэрроу билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти ҳузуридаги алоқа департаменти хабарида айтилади.

Икки томонлама муносабатларнинг аҳволи, Исроилнинг Фаластинга тажовузи, шунингдек, 4-5 май кунлари Гамбияда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 15-саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида Туркия раҳбари ислом олами Ғазо секторига Исроилнинг ҳужумларига чек қўйиш ва БМТнинг тегишли резолюциялари бажарилишини таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.

Туркия давлат раҳбари ИҲТнинг бўлажак саммити доирасидаги музокаралар ва унда қабул қилинган қарорлар самарали бўлишига умид билдирди.

Унинг қайд этишича, Туркияни форумда мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан вакил қилади.

Эрдоған, Туркия ва Гамбия ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш учун келгуси даврда муштарак қадамлар ташланиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!