БМТ: Ғазони қайта қуриш учун 40 миллиард доллардан кўпроқ маблағ керак бўлади

БМТ: Ғазони қайта қуриш учун 40 миллиард доллардан кўпроқ маблағ керак бўлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг араб мамлакатлари бўйича минтақавий бюроси директори Абдуллоҳ Ал-Дардaрининг айтишича, Ғазони қайта тиклаш, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўнлаб йиллар давом этади ва 40 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлайди.

Дардари БМТнинг кундалик матбуот анжуманини онлайн режимда ўтказаётганда журналистларга шундай баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, БМТТД томонидан Ғазо учун режалаштирилган реконструкциянинг дастлабки босқичи 3 йилдан 5 йилгача давом этади ва 2-3 миллиард долларга тушади, узоқ муддатли қайта қуриш режаси эса ўнлаб йиллар давом этади.

Расмийнинг таъкидлашича, Фаластинда инсон тараққиёти индекси 20 йилга пасайган, Ғазода эса бу кўрсаткич 40 йил: «Ғазо 80 йилларга қайтди».

Директорнинг таъкидлашича, сўнгги 20 йил ичида Фаластин ҳудудларида ва сўнгги 40 йил ичида Ғазода инсон ривожланишига киритилган барча сармоялар нолга туширилган, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, тахминан 50 миллиард долларлик сармоя йўқ қилинган.

Дардарининг айтишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ғазони қайта тиклаш 40 миллиард доллардан кўпроққа тушади.

Уйларининг 72 фоизи вайрон бўлган Ғазода қарийб 37 миллион тонна қаттиқ чиқиндиларни олиб ташлаш кераклигига эътибор қаратган Дардари, озод қилинган ҳудудларда вақтинчалик бошпана қуриш мумкинлигига диққат қаратди.

Унинг сўзларига кўра, бундай қисқа вақт ичида бундай йирик вайронагарчилик ҳеч қачон содир бўлмаган.

Банк секторидаги вазиятга келсак, минтақавий идора Ғазодаги деярли барча банк филиаллари вайрон қилинганини ва БМТТД тизимнинг тўлиқ барбод бўлишининг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттираётганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!