Украина ва Арманистон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Украина ва Арманистон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбатдошлар икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва сиёсий мулоқотга оид масалаларни муҳокама қилдилар. Арманистон ва Украина ташқи ишлар вазирлари минтақавий масалаларга ҳам тўхталди.

Мирзоян Жанубий Кавказда мустаҳкам тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни таъкидлар экан, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш, жумладан, делимитация жараёнида ҳудудий яхлитлик тамойилига сўзсиз ҳурмат кўрсатиш, 1991 йилдаги Олма-Ота декларациясига содиқлик ҳамда Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш муҳимлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!