Ўткир Ҳошимовнинг "Нур борки, соя бор" асари хитой тилига таржима қилинди

Ўткир Ҳошимовнинг "Нур борки, соя бор" асари хитой тилига таржима қилинди

Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган 30- Халқаро китоб кўргазмаси доирасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг "Нур борки, соя бор" асарининг хитой тилидаги китобининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Асар Хитойда илмий фаолият билан шуғулланаётган ватандош Дилдора Исмоилова томонидан элчихона кўмагида хитой тилига таржима қилинди.

Тақдимотда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон ва Хитой қадимий Буюк ипак йўлидаги кўп асрлик тарих, бой маданият ва ноёб анъаналарга эга мамлакатлар эканлигини таъкидладилар. Халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро анъаналаримизни чуқурроқ тушунишда бадиий адабиёт намуналарининг таржимаси муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Ван Сянмен, Хитойнинг "Дузҳе" ноширлик уйи президенти ва бош муҳаррири:

- Хитой тилида нашр этилган "Нур борки, соя бор" асарига бағишланган тақдимотда иштирок этганимдан жуда хурсандман.

Асар муаллифи Ўткир Ҳошимов Ўзбекистоннинг машҳур ёзувчиларидан бири эканини яхши биламан.

Китоблар халқлар ўртасидаги маданий алоқаларнинг муҳим воситасидир. "Нур борки, соя бор" асари ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алмашинувларнинг янада жадаллашишига хизмат қилади. Ушбу китоб ёрдамида биз ўзбек халқининг анъана ва қадриятлари билан танишиш имконига эга бўламиз.

Ма Лина, нашр муҳаррири:

- Бугун биз янги "Нур борки, соя бор" асарининг хитой тилидаги нашрининг тақдимотини юқори даражада ташкил қилдик. Биз хитойлик ўқувчиларни ўзбек маданияти, урф-одатлари, турмуш тарзи билан таништиришга ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз.

Келажакда ўзбек адабиётининг дурдона асарларини хитой тилига таржима қилиш ва нашр этиш ишларини давом эттирамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!