Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари учун стипендияларни ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини имзолади.
Ҳукумат матбуот хизматининг хабар беришича, коллеж ўқувчилари учун стипендиялар 50 фоизга оширилиб, ишчилар учун 43 574 тенге, ўрта бўғин мутахассислари учун 41 896 тенгени ташкил этади.
Бакалавриат талабалари учун стипендиялар 20 фоизга оширилиб, 47 135 тенгега, педагогика ва тиббиёт йўналиши талабалари учун стипендиялар 75 600 тенгегача кўтарилади.
Магистрант ва докторантлар учун стипендия 15 фоизга оширилиб, унинг миқдори мос равишда 107 061 тенге ва 240 000 тенгени ташкил этади.
Шунингдек, 2025 йил 1 сентябрдан бакалавриат талабалари учун стипендиялар 20 фоизга, магистрант ва докторантлар учун 15 фоизга оширилади.
Умуман, Давлат раҳбарининг топшириғига асосан 2020 йилдан бошлаб стипендияларни ошириш бўйича режали ишлар амалга оширилмоқда. Натижада 2025 йилга бориб олий ўқув юртлари ва коллеж талабалари учун стипендиялар икки баравар, магистратура ва докторантлар учун 1,75 баравар оширилади
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.