Фузулийнинг асарлари ўзбек тилида нашр этилди

Фузулийнинг асарлари ўзбек тилида нашр этилди

Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази ташаббуси билан буюк озарбайжон адиби Муҳаммад Фузулийнинг асарлари Ўзбекистонда нашрга тайёрланди. Икки жилдлик “Куллиёт”нинг биринчи китобидан ғазаллар, иккинчи жилддан бошқа шеърлар ўрин олган. Лойиҳа Фузулий таваллудининг 530 йиллигига бағишланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ижодкорнинг китоби юртимизда илк бор 1959 йил кирилл алифбосида икки жилдда чоп этилган. Кейин ҳам шоир асарлари турли муаллифлар томонидан бир неча бор нашрга тайёрланди, аммо аввалги саъй-ҳаракатлар адиб ижодини тўлиқ қамраб ололмаган.

Бу гал ташкилотчилар турли даврларда ўзбек ва озарбайжон тилларида босилган асарлари, “Девон”и қўлёзма нусхаларидан фойдаланган ҳолда Муҳаммад Фузулий ижодини кенг ёритишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, олдинги хатолар бартараф этилди, изоҳ, мулоҳазалар қўшилди. Китоб сўнгига мўъжаз луғат қўшимча қилинган.

Мазкур нашр тақдимоти Тошкентда ўтказилган “Озарбайжон маданияти кунлари” доирасида ўтказилди. Яқин кунларда марказ томонидан бир неча олий ўқув юртида тақдимот ўтказиш, шунингдек китобни Ўзбекистоннинг етакчи университетлари, кутубхоналарига тарқатиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!