ТЎқаев Садир Жапаровни тақдирланди

ТЎқаев Садир Жапаровни тақдирланди

Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровга І даражали «Достық» орденини топширди. Бу ҳақда Казинформ хабар берди.

Маросимда Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаров икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

“Қирғизистон бизнинг азалдан қардошимиз. Бизнинг энг яқин ва ишончли стратегик ҳамкоримиз. Икки халқнинг қардошлиги ўзаро манфаатли муносабатларнинг олтин ҳалқасидир. Сиз бу ишга катта ҳисса қўшмоқдасиз. Мен буни юксак қадрлайман”, – деди ҚР Президенти.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистон Қирғизистон билан стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор.

“Халқларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшдингиз. Шуни ҳисобга олиб, сизни І даражали «Достық» ордени билан тақдирлашга қарор қилдим. Бу алоҳида ҳурмат ва самимий миннатдорлик белгисидир. Ишончим комилки, ушбу мукофот икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Қозоғистон ва Қирғизистон дўстлиги абадий давом этсин!” – деди Давлат раҳбари.

Садир Жапаров Қасим-Жомарт Тоқаевга самимий миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларини қилишга тайёрлигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!