Эстония Россия устидан НАТОга мурожаат қилади

Эстония Россия устидан НАТОга мурожаат қилади

Эстония ҳукумати Россиянинг GPS сунъий йўлдош-навигация тизими сигналларини ўчиргани сабабли Европа Иттифоқи ва НАТОга мурожаат қилмоқчи, деб ёзади Bloomberg.

«Бу бизнинг ҳаётимизни бузадиган, одамлар ҳаётини хавф остига қўядиган ва гибрид ҳужум деб ҳисобланиши мумкин бўлган қасддан қилинган ҳаракат», деди Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна.

У Финляндия, Латвия, Литва ва Швециядаги ҳамкасблари билан ҳам ушбу муаммони муҳокама қилган. Вазир вазиятнинг ўзини «жуда хавфли масала» деб таърифлади.

Аввалроқ Полша ва Швеция расмийлари учувчилар ва кема капитанларини минтақадаги GPS билан боғлиқ муаммолар ҳақида огоҳлантирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!