Тошкентда “Марказий Осиё интернет бошқарув (CAIGF) 2024” форуми бўлиб ўтмоқда

Тошкентда “Марказий Осиё интернет бошқарув (CAIGF) 2024” форуми бўлиб ўтмоқда

“Марказий Осиё интернет бошқарув (CAIGF) 2024” форуми Марказий Осиё учун муҳим воқеа бўлиб, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилайди. Форум инновацион ечимларни муҳокама қилиш ва қўшма стратегияларни ишлаб чиқиш учун ноёб имкониятларни тақдим этади, бу эса рақамли технологиялар даврида минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва барқарор ўсишни таъминлашга қаратилган.

Ушбу форум доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Форум давомида рақамли инфратузилмани самарали ривожлантириш ҳамда уни модернизация қилиш, минтақанинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!