Тошкентда «Логистика марказлари альянси»ни ташкил этиш бўйича ҳужжатлар имзоланди

Тошкентда «Логистика марказлари альянси»ни ташкил этиш бўйича ҳужжатлар имзоланди

Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти кўмагида «Логистика марказлари ва юк ташувчилар альянси» халқаро ташкилотининг таъсис ҳужжатлари имзоланди. Ўзбекистон хусусий бизнес вакили Асқар Қодиров Альянс бош котиби бўлди.

Ташкилот таркибига иши логистика ва юк ташиш, муҳандислик ишлари ва ушбу соҳада консалтинг хизматлари билан боғлиқ бўлган юридик ва жисмоний шахслар киритилади.

* Туркий Давлатлар Ташкилоти Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистонни ўз ичига олган халқаро ташкилотдир. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи сифатида иштирок этади. Ташкилот туркий тилли давлатлар ўртасида сиёсат, иқтисодиёт, фан, таълим, транспорт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!