Украинанинг Запорожье шаҳрида ўққа тутилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Запорожье шаҳрида ўққа тутилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Запорожье вилоятида ракета ҳужуми натижасида 7 киши ҳалок бўлди, яна 11 киши яраланди. Бу ҳақда Запорожье вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Ирван Федоров маълум қилди.

«Россиянинг Запорожье вилоятига ракета ҳужуми оқибатида етти киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди. Яқинларини йўқотган барчага ҳамдардлик билдираман. Ҳозиргача 11 киши тан жароҳати олгани маълум бўлиб, улардан уч нафари болалар. Барча хизматлар жойида ва имкон қадар ёрдам беради. Афсуски, қурбонлар сони ҳали ҳам ўсиши мумкин», — деб ёзди Федоров Телеграмъда.

ОВА раҳбари Украина шаҳарлари ва жамоалари ҳар куни ракета ҳужумларига дучор бўлаётганини таъкидлади.

«Аммо буни енгишнинг йўллари бор: террорчиларни улар турган жойда йўқ қилиш, Россия ракеталарини йўқ қилиш, ҳақиқатан ҳам узоқ масофага зарба бериш ва Украинадаги замонавий ҳаво мудофаа тизимлари сонини кўпайтириш», — дея таъкидлади у.

Федоров Украинага ёрдам бераётган барча ҳамкорларга миннатдорчилик билдирди.

«Ва биз керакли ечимларни тезлаштиришимиз керак. Бу урушда қарор қабул қилишдаги ҳар қандай кечикиш инсон ҳаётини йўқотиш демакдир», — дея қўшимча қилди ОВА раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!