ЕИ етакчилари Европа Иттифоқининг энг юқори лавозимлари бўйича келишувга эришди

ЕИ етакчилари Европа Иттифоқининг энг юқори лавозимлари бўйича келишувга эришди

Блокдаги юқори лавозимлар учун музокаралар олиб бораётган олтита Европа Иттифоқи етакчилари Урсула фон дер Ляйен (Германия), Антониу Коста (Португалия) ва Кая Каллас (Эстония) Еврокомиссия, Европа Кенгаши ва ташқи сиёсат хизматига таклиф қилиниши бўйича келишувга эришдилар.

Музокараларда Греция бош вазири Кириакос Мицотакис, Польша бош вазири Дональд Туск, Испания бош вазири Педро Санчес, Германия канцлери Шольц, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Нидерландия бош вазири Марк Рютте иштирок этди.

Кейинги қадам пайшанба куни Брюсселда Европа Иттифоқи раҳбарларининг учрашуви бўлиб, унда учта номзод тасдиқлаш учун давлат ва ҳукумат раҳбарларига тақдим этилади.

Агар бўлажак саммитда барча 27 етакчи келишувга эришса, у ҳолда У. Ляйен иккинчи марта Европа комиссиясини бошқаради.

А. Коста кузда Европа кенгаши раҳбари лавозимида К. Мишель (Бельгия) ўрнини эгаллайди, Кая Каллас эса Ж. Боррель (Испания) ўрнига ЕИ дипломатик хизматини бошқаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!