Ислом тараққиёт банки Қозоғистон иқтисодиётига 2 миллиард долларгача сармоя киритади

Ислом тараққиёт банки Қозоғистон иқтисодиётига 2 миллиард долларгача сармоя киритади

Қозоғистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасида республика иқтисодиётига 2 миллиард долларгача бўлган сармоя киритишни кўзда тутувчи базавий дастур келишуви тузилди.

Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати хабар беришича, ҳужжат жорий йилда сув хўжалиги ва транспорт соҳаларида инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни бошлаш учун узоқ муддатли инвестицияларни жалб қилиш бўйича аввал эришилган келишувларни бирлаштирган.

Келишувга кўра, Ислом тараққиёт банки сув омборлари, тўғонлар, суғориш каналлари, контррегуляторлар ва тегишли инфратузилмаларни қуриш ва реконструкция қилишга, шунингдек, умумий узунлиги 500 дан ортиқ бўлган миллий автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва қуришга сармоя киритади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!