Қозоғистонда Тонcоин криптовалютасига расман рухсат берилди

Қозоғистонда Тонcоин криптовалютасига расман рухсат берилди

Қозоғистон Молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси (АФСА) лицензияланган платформаларда савдо қилиш учун “Тонcоин” (ТОН) криптовалютасини тасдиқлади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Бу қарорга “Тонcоин"нинг “АФСА” томонидан ўрнатилган тартибга солиш стандартларига мувофиқлиги аниқланган кенг қамровли текширувдан сўнг келинган.

Эндиликда инвесторлар қўмита томонидан ўрнатилган мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база ва инвесторларни ҳимоя қилиш чораларига эга бўлган ҳолда, “Тонcоин” билан “АФСА” лицензиясига эга платформаларда савдо қилишлари мумкин.

“Тонcоин"нинг “АФСА” томонидан тартибга солинадиган муҳитга қўшилиши хавфсиз ва шаффоф савдо имкониятларини излаётган институционал ва чакана инвесторларнинг янги тўлқинини жалб қилиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!