Аббосбек Файзуллаев Евро-2024да кимга мухлислик қилишини айтди

Аббосбек Файзуллаев Евро-2024да кимга мухлислик қилишини айтди

Ўзбекистон терма ва олимпия терма жамоаси футболчиси Аббос Файзуллаев ЦСКА сафига қайтди.

Аббос Файзуллаев ЦСКАга қайтиб, жамоа билан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Машғулот давомида у клуб матбуот хизматига интервью беришга ҳам улгурди.

"Таътил яхши ўтди, Ўзбекистонда дам олдим. Кейин 3-4 кун Дубайда, қуёш остида ётиб, тикланиш жараёнини ўтказдим. Кеча ЦСКА сафига қайтдим. Бугун 2та машғулот ўтказдик. Янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юбордик.

Бош мураббий билан бироз суҳбатлашдик. Бугун "теория"да иштирок этдим. Бир-биримизни яхшироқ ўрганишимиз, таниб олишимиз учун вақт етарли деб ўйлайман.

Евро-2024да кимга мухлислик қиламан? Менга Испания ўйини ёқади, уларга мухлислик қиляпман.

Ижтимоий тармоқлардаги видео? Тошкентда дўстлар ва танишлар билан йиғилиб, кўча футболи ўйнадик. Футболни жуда соғингандим. Вақтимизни мароқли ўтказдик".

Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев 10 июль куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинига қўшилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!