Ҳусийлар: АҚШ ва Буюк Британия Ходейда халқаро аэропортига ҳужум қилишди

Ҳусийлар: АҚШ ва Буюк Британия Ходейда халқаро аэропортига ҳужум қилишди

Яманнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланган «Ансоруллоҳ» ҳаракати (ҳусийлар) исёнчилари АҚШ ва Британия кучлари Ходайда халқаро аэропортига зарба берганини маълум қилди. Бу ҳақда ҳутийларга қарашли Ал-Месира телеканали хабар берди.

Ҳужум ҳақида бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

АҚШ ва Буюк Британия бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.

Ходайда Яманнинг энг муҳим губернаторларидан бири ҳисобланади, чунки у узоқ қирғоқ чизиғига, шунингдек, халқаро аэропортга ва учта муҳим портга эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!