Ла-Манш бўйлаб олти ой ичида рекорд миқдордаги муҳожирлар сузиб ўтди

Ла-Манш бўйлаб олти ой ичида рекорд миқдордаги муҳожирлар сузиб ўтди

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Буюк Британияга Ла-Манш бўйлаб кичик қайиқлар орқали рекорд даражадаги бошпана изловчилар етиб келди.

Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, шанба куни тўртта қайиқда 257 киши денгизни кесиб ўтган ва йил давомида вақтинчалик жами 12,901 кишига этган. Бу ўтган йилнинг шу вақтида келганларга нисбатан 17 фоизга кўп.

Буюк Британия ҳукуматининг бошпана изловчиларни Шарқий Африкага юбориш режаси ҳали амалга ошмади. Ҳозирча бу схема бўйича ҳеч ким депортация қилинмаган. Икки бошпана изловчи, ихтиёрий равишда Буюк Британиядан Руандага кетишди.

Вазирлар, агар консерваторлар бўлажак сайловларда ғалаба қозонса, Руанда схемасини давом эттиришини ваъда бердилар. Лейбористлар уни бекор қилишга ва пулни полиция фаолиятини молиялаштириш учун ишлатишга ваъда берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!