Турк армияси Ироқ ва Сурия шимолида 10 нафар террористни зарарсизлантирди

Турк армияси Ироқ ва Сурия шимолида 10 нафар террористни зарарсизлантирди

Турк Қуролли кучлари Ироқ ва Сурия шимолидаги амалиёт ҳудудларида 10 нафар террористни зарарсизлантирди. Бу ҳақда Туркия миллий мудофаа вазирлигининг 29 июнь, шанба куни берган баёнотида айтилган.

Департамент, Турк Қуролли кучларининг терроризмга қарши курашни энг қатъий тарзда давом эттираётганини қайд этди.

Турк Қуролли кучлари томонидан Ироқ шимолидаги Пенче-Килит (Панжа-Қалъа) амалиёти ҳудудида аниқланган 6 нафар ПКК террористи ҳамда шимолидаги Фурот қалқони ва Зайтун новдаси ҳудудларида аниқланган 4 нафар ЙПГ террористи зарарсизлантирилди.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған аввалроқ ПКК жангарилари Туркияда биринчи марта теракт уюштирган 1984 йилдан буён минглаб турк хавфсизлик кучлари, ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳоли вакиллари бу қонли ташкилот қўлидан ҳалок бўлганини айтган эди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи ПККни террор ташкилотлари рўйхатига киритди.

Сўнгги йилларда ПКК минтақадаги қонли жиноятлар учун жавобгарликни ўз бўғинларига ўтказишга ҳаракат қилди.

Сурияда ПКК террористлари ПЙД ва ЙПГ номлари ортига яшириниб, сўнгги икки йил ичида ўзларини «Сурия Демократик кучлари» деб аташди.

Эронда ПКК Курдистон эркин ҳаёт партияси (PJAK) сифатида фаолият юритади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!