Германия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
![Германия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда Германия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда](/photos/news/HS4wCgODbe2Ygyg.jpeg)
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Германиянинг мамлакатдаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тило Клиннерни қабул қилди.
"Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тило Клиннер жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. – Жаноб элчининг ушбу лавозимдаги фаолияти давомида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлик алоқаларини бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".
Тило Клиннер 2021 йилдан буён Германиянинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилиб келаётган эди. У 2018 йилдан 2021 йилгача Қозоғистондаги элчи сифатида ишлаган
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).