ХОҚ саккиз нафар россиялик теннисчига Париж Олимпиадасида иштирок этишига рухсат берди

ХОҚ саккиз нафар россиялик теннисчига Париж Олимпиадасида иштирок этишига рухсат берди

Халқаро Олимпия қўмитаси яна саккиз нафар россиялик спортчига Париж-2024 Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берди.

Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Даниил Медведев, Андрей Рублёв, Карен Хачанов, Роман Сафиуллин, Дарья Касаткина, Льюдмила Самсонова, Екатерина Александрова ва Мирра Андреева ўйинларга таклиф этилган.

Маълумот учун, Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади. Теннис беллашувлари грунт кортларда ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!