Миср ТИВ хорижий фуқароларни мамлакатда бўлиш тартибларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда

Миср ТИВ хорижий фуқароларни мамлакатда бўлиш тартибларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда

Миср Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда истиқомат қилаётган хорижликларнинг бўлиш қоидалари бўйича баёнот берди

Унга кўра, 2024-йил январ ойи бошида тасдиқланган Миср Араб Республикасида бўлиш тартиби хусусидаги норматив ҳужжатга мувофиқ мамлакатда истиқомат қилаётган барча хорижликлар (яшаш рухсатномасига эга ёки бундай ҳужжатни расмийлаштиришдан озод қилинганлардан ташқари) Паспорт ва фуқароликни белгилаш Бош бошқармасида рўйхатдан ўтишлари ва яшаш рухсатномасини расмийлаштиришлари белгилаб қўйилган.

Қоидабузарлар рўйхатига тушиб қолишнинг олдини олиш мақсадида хорижий фуқароларидан 2024-йил 30-июнга қадар яшаш рухсатномаси расмийлаштириш учун зудлик билан тегишли аризалар тақдим этилиши шарт.

Шу билан бирга "яшаш рухсатномаси расмийлаштиришдан озод этилган" фуқаролардан "имтиёзли гувоҳномалар"га эга бўлиш учун тегишли ижро ҳаракатларни 2024-йил 30-июнга қадар амалга ошириши сўралган. "Имтиёзли гувоҳномалар" олишнинг якуний муддати 2024-йил 30-сентябргача этиб белгиланди. Ушбу санадан эътиборан мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.

"Миср мутасадди идоралари барча фуқароларга уларнинг мамлакатда бўлишлари ва ҳаракатланишлари давомида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, яшаш учун рухсатнома (иқома) ёки имтиёзли гувоҳномалар ҳамда талабалик карталарини (университет, институт ва ҳ.к.) ўзлари билан бирга олиб юришлари ва талаб этилган вақтда тақдим этишлари лозимлигини сўрайди", дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!