Терма жамоа мураббийи террорчиликда айбланиб, ҳибсга олинди

Терма жамоа мураббийи террорчиликда айбланиб, ҳибсга олинди

Эркин кураш бўйича Россия ёшлар терма жамоаси мураббийи Алишер Исматзода террорчилик иши бўйича қўлга олинди.

Бу ҳақда бир қанча ОАВлар хабар бермоқда.

Алишер Исматзода — спорт устаси, олий тоифали мураббий. Яқингача у 1-сонли Москва ўрта ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида мураббийлик фаолияти билан шуғулланган.

Исматзода эркин кураш бўйича Россия ёшлар терма жамоаси (16 ёшгача бўлган қизлар) ва Москва ёшлар терма жамоаси (16 ёшгача бўлган ўғил болалар) мураббийи сифатида ҳам фаолият юритади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!