Расмий муносабат!

Расмий муносабат!

Ижтимоий тармоқларда Экология вазирлиги ҳудудий бошқармалари бошлиқлари билан меҳнат шартномалари бекор қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Экология вазирлиги ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари бошлиқлари билан жорий йилнинг 1 апрелидан 1 июлга қадар муддатли меҳнат шартномалари тузилган.

Мазкур меҳнат шартномалари муддати жорий йилнинг 1 июль куни тугаганлиги сабабли вазирликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган ва ҳозирги кунда кейинги муддатга улар билан меҳнат шартномаларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 175-моддасига асосан меҳнатга оид муносабатлар сабабли иш берувчига тақдим этилган, ходим, шунингдек, унинг оила аъзолари ҳаёти, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсига оид маълумотлардир. Бу маълумотлар сирасига ходим тўғрисидаги ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари бўйича маълумотлар ҳам киради.

Ходимнинг шахсига доир маълумотлари тўғрисидаги ахборот махфий ахборот тоифасига тааллуқли ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 113-моддасига асосан, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра, муддатли меҳнат шартномаси, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар ташкилотларнинг раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари ва бош бухгалтерлари, шунингдек, уларнинг алоҳида бўлинмалари раҳбарлари билан тузилиши мумкинлиги кўрсатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!