Абдулла Арипов Афғонистон делегацияси билан учрашди

Абдулла Арипов Афғонистон делегацияси билан учрашди

Учрашувда томонлар иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт-логистика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.

Афғонистон Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди. Делегация таркибида 300 нафарга яқин афғонистонлик тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўрин олган.

3 июл куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказган.

Маълум қилинишич, учрашувда томонлар иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт-логистика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишган. Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича аниқ чоралар белгиланиб, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилган.

Афғонистон делегациясининг мамлакатимизга ташрифи 6 июлга қадар давом этади. Ташриф доирасида бир қатор вазирлик ва идоралар билан учрашувлар, икки томонлама бизнес-форум ҳамда Афғонистон маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилиши белгиланган.

Меҳмонлар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!