Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги

Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан жорий йил 3 июль куни ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига учиб кетди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар билан 2023 йилги савдосини таҳлил қилди.

2023 йилда ШҲТ мамлакатлари Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 50,1%ини ($31,36 млрд) ташкил этди.

Экспортнинг умумий ҳажми 36,6% ($8,94 млрд) ва импортнинг умумий ҳажми 58,8% ($22,43 млрд).

2023 йилда 2022 йилга нисбатан Ўзбекистоннинг ШҲТ мамлакатлари билан товар айланмаси 18,5%га ўсиб, 31 362,0 млн долларни ташкил этди, экспорт 1,3%га камайиб, 8 936,3 млн долларни ташкил этди, импорт 28,9%га ўсиб, 22 425,6 млн долларни ташкил этди.

Шуни таъкидлаш керакки, ШҲТ мамлакатлари бозорлари Ўзбекистоннинг тайёр экспорт маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!