Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентларга алоҳида рухсатномалар бериш жорий қилинди

Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентларга алоҳида рухсатномалар бериш жорий қилинди

Рухсатномада абитуриент ҳақидаги маълумотлардан ташқари имтиҳон ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд бўлади.

Касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентлар учун алоҳида рухсатномалар бериш тартиби ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Рухсатномада абитуриент ҳақидаги маълумотлардан ташқари имтиҳон ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд бўлади. Яъни, унда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган йўналиш, олий таълим муассасаси номи, манзили, санаси ва вақти аниқ кўрсатилади.

Ҳозирда рухсатномалар my.uzbmb.uz сайтида шакллантирилмоқда. Жараён якунлангандан сўнг, абитуриентлар шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!