Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод туман бўлими мутахассислари томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, аҳолини овқатдан заҳарланишига мойиллиги юқори ҳисобланаган объектларнинг фаолияти яна бир маротаба назоратдан ўтказилди.
Хусусан, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилдан олинган рухсатнома асосида «Янги замон» МФЙ Банокатий кўчаси, 163-уйда жойлашган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектида санитария ҳолатлари бўйича текширув ўтказилди.
Текширувнинг энг муаммоли жиҳати шундаки, СанҚваМ талабларига мутлақо мос келмайдиган ҳолатда, сомса тайёрлаш учун мўлжалланган ҳудудда ҳеч қандай оқава сув тизими ташкил этилмаганлиги, қўл ювиш жойлари мавжуд эмаслиги ва махсус ускунларнинг ўрнатилмаганида бўлди.
Бундан ташқари, ҳеч бир ишчи ходимда тиббий кўрик хулосалари, санминиммум ўқув курсларида таълим олмаганликлари аниқланди. Шунингдек, музлатгичларнинг ўз вақтида тозаланмай ҳидланиб қолганлиги, фойдаланилган идиш-товоқларнинг ювилмасдан қолганлиги кузатилди.
Мазкур аниқланган камчиликлар юзасидан тадбиркорга қонунда белгиланган тартибда чора кўрилди ва сомсахона фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.